«статистика агентлиги» тегли мақолалар


Ўзбекистонда реал ойлик иш ҳақи иккинчи чоракда деярли ўсмади
26 июль 2024, 19:46

Ўзбекистонда реал ойлик иш ҳақи иккинчи чоракда деярли ўсмади

Ўзбекистонда жорий йилнинг иккинчи чорагида номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 3,5 фоизга, реал иш ҳақи (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) эса атиги 0,2 фоизга ошди. Деярли барча тармоқларда ўсиш суръатлари секинлашди, қурилишда пасайиш кузатилди.

Газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, йирик станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш камайди
24 июль 2024, 21:48

Газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, йирик станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш камайди

Газ қазиб олиш (электр станциялари учун асосий ёнилғи) пасайишда давом этмоқда. Июнда ишлаб чиқариш 3,54 млрд куб метрни (-4,3%) ташкил этди. Йирик корхоналарда электр энергияси ишлаб чиқариш 12,5 фоизга, нефтники — 5,4 фоизга камайди. Шу билан бирга, ўтган ой рекорд даражада кўмир қазиб олинди.

Ўзбекистон йил бошидан бери газ импортини 4 баробар оширди, июнда экспорт кескин ўсди
24 июль 2024, 21:19

Ўзбекистон йил бошидан бери газ импортини 4 баробар оширди, июнда экспорт кескин ўсди

Биринчи яримйилликда Ўзбекистонга газ импорти 809 млн доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 4 баробар кўп. «Кўк ёқилғи» экспорти июнь ойида кескин ўсиб, 181,5 млн долларни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 24 баробар кўп.

Ўзбекистонда июнда 0,2 фоизли мавсумий дефляция қайд этилди
1 июль 2024, 13:00

Ўзбекистонда июнда 0,2 фоизли мавсумий дефляция қайд этилди

Июнь охирида Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг мавсумий пасайиши фонида 0,2 фоизли дефляция қайд этилди. Шу билан бирга, йиллик инфляция 10,6 фоизгача тезлашди. Дори-дармонлар нархи ошишда давом этмоқда, давлат боғчалари тўлови эса ошди.

Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш статистикаси 2,6 баробар фарқ қилмоқда
28 июнь 2024, 15:07

Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш статистикаси 2,6 баробар фарқ қилмоқда

Январь-май ойларида Ўзбекистондан Хитойга қилинган газ экспортига оид маълумотлар камида 94 млн долларга (2,6 марта) фарқ қилмоқда. «Газета.uz» бу бўйича иккала давлатнинг 2020−2024 йилларда берган маълумотларини солиштирди ва тафовут 538 млн долларга етганини аниқлади.

«Бугунги кунда Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар йўқ» — Энергетика вазирлиги
27 июнь 2024, 15:16

«Бугунги кунда Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар йўқ» — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги Статистика агентлигининг май ойида электр ишлаб чиқариш камайиши бўйича маълумотларини изоҳлаб, қуёш ва шамол электростанциялари ҳисобига электр ишлаб чиқаришнинг ўсиши 5,8 фоизни ташкил этганини билдирди. Таъминот камайиши тарифлар ошганидан кейинги «тежамкорлик» билан боғлиқ.

Май ойида газ ишлаб чиқариш янги минимал даражага етди, электр энергияси ҳажми ҳам кескин камайди
26 июнь 2024, 20:24

Май ойида газ ишлаб чиқариш янги минимал даражага етди, электр энергияси ҳажми ҳам кескин камайди

Ўзбекистонда май ойида электр энергияси ишлаб чиқариш кескин пасайди (-58%). Газ қазиб олиш ҳажми ҳам 2020 йил августидан бери янги минимал даражага етди — 3,52 миллиард куб метр.

Майда ойлик инфляция 2017 йил декабридан буён янги рекордни ўрнатди, бу коммунал тарифлар ошиши фонида юз берди
3 июнь 2024, 15:31

Майда ойлик инфляция 2017 йил декабридан буён янги рекордни ўрнатди, бу коммунал тарифлар ошиши фонида юз берди

Май ойида Ўзбекистонда инфляция 2,8 фоизгача тезлашди, бу 2017 йил декабридан бери энг юқори кўрсаткичдир. Йиллик нархлар ўсиши 10,5% дан ошди. Кўрсаткичга газ (+29%), электр (+67%) ва ижара (+17,3%) тарифларининг ошиши таъсир қилди. Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этди.

Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари, газ, кўмир ва электр импорти кескин ошди
24 май 2024, 16:43

Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари, газ, кўмир ва электр импорти кескин ошди

Ўзбекистонда импорт кетма-кет иккинчи ой пасайиб, 2023 йил июль ойидан бери минимум даражага тушди. Шунга қарамай, январь-апрель оралиғида нефть маҳсулотлари, газ, кўмир, электр энергияси, сабзавот ва мевалар, шунингдек, автомобиллар импорти ошди.

Йил бошидан буён олтин экспорти 3,42 млрд долларга ошди
21 май 2024, 20:02

Йил бошидан буён олтин экспорти 3,42 млрд долларга ошди

Йил бошидан буён Ўзбекистон 3,42 млрд долларлик олтин экспорт қилди, бу ўтган йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан 11,8 фоизга кўп. Ушбу қимматбаҳо металлнинг мамлакат умумий экспортидаги улуши 40 фоиздан ошди.

Ўзбекистонда йил бошидан бери инфляция қарийб 2,6 фоизни ташкил этди
1 май 2024, 11:31

Ўзбекистонда йил бошидан бери инфляция қарийб 2,6 фоизни ташкил этди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ошиши 2,59 фоизни ташкил этди. Апрель ойида истеъмол нархлари 0,93 фоизга ошди.

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган
29 апрель 2024, 11:35

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган

Ўзбекистонда январь-апрель ойларида 205 713 нафар чақалоқ туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 4,3 фоизга кам. Ўлим ҳолатлари эса ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга ўсиб, 40 197 нафарни ташкил этди. Статистика агентлиги дастлабки чоракдаги демографик кўрсаткичларни эълон қилди.

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди
24 апрель 2024, 12:09

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди

2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.

Биринчи чоракда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 1,5 баробар ошди
24 апрель 2024, 11:59

Биринчи чоракда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 1,5 баробар ошди

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 91 мингтага етди ёки бир ярим баробарга ошди. Деярли барча моделлар орасида ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилмоқда.

Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди
23 апрель 2024, 18:02

Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.

Март ойида газ, нефть ва бензин қазиб олиш камайди
22 апрель 2024, 23:28

Март ойида газ, нефть ва бензин қазиб олиш камайди

Март ойида Ўзбекистонда 2023 йилнинг мартига нисбатан газ (-6,5 фоиз) ва нефть (-11,1 фоиз), шунингдек, бензин (-1,6 фоиз) қазиб олиш камайди. Кўмир қазиб олиш эса бироз ошди (+0,9 фоиз).

Мартда йиллик инфляция 7,89 фоизгача секинлашди. Бу — 2016 йил майдан бери энг паст кўрсаткич
1 апрель 2024, 12:03

Мартда йиллик инфляция 7,89 фоизгача секинлашди. Бу — 2016 йил майдан бери энг паст кўрсаткич

Мартда 0,7 фоизлик инфляция қайд этилди. Йиллик инфляция 7,98 фоизгача секинлади, бу — 2016 йил майдан бери энг паст кўрсаткич. Статистика агентлигига кўра, гўшт нархи 5 ойдирки пасайиб бормоқда, сут, шакар, ун, картошка, пиёз, сабзи қимматлашган. Бензин, темирйўл ва ҳаво транспорти нархлари ошди.

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш учун 800 млрд сўм талаб этилади — Статистика агентлиги
28 март 2024, 15:53

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш учун 800 млрд сўм талаб этилади — Статистика агентлиги

Ўзбекистонда аҳоли рўйхатини ўтказиш учун олдиндан 800 млрд сўм талаб этилади, дея маълум қилди Статистика агентлиги. Тадбир 2025−2026 йилларда ўтказилиши режа қилинган.

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025−2026 йилларга мўлжалланмоқда
17 март 2024, 11:42

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025−2026 йилларга мўлжалланмоқда

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025−2026 йилларда ўтказилиши режалаштирилмоқда. У 2022 йилга режа қилинганди, аммо пандемия туфайли кейинга қолдирилган. Натижалар 2027 йилда эълон қилинади. Статистика агентлиги қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик кўради.

Аҳолини рўйхатга олишнинг нима кераги бор ва нега Ўзбекистонда бу иш 34 йилдан бери қилинмаяпти?
6 март 2024, 09:30

Аҳолини рўйхатга олишнинг нима кераги бор ва нега Ўзбекистонда бу иш 34 йилдан бери қилинмаяпти?

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш сўнгги бор 1989 йили ўтказилган. Янгиси 2022 йилга режа қилинган эди, пандемия сабаб 2023 йилга қолдирилди, аммо барибир ўтказилмади. Ўзи унинг нима кераги бор, у қандай фойда келтиради ва уни кечиктириш нимаси билан хатарли — «Газета.uz» шу ҳақда маълумот беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг